АҚШ президенти Дональд Трамп унинг маъмурияти Шимолий Корея раҳбариятига таъсир кўрсатишнинг ҳар қандай вариантларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда КХДР томонидан навбатдаги ракета синови ўтказилганидан сўнг Оқ Уй томонидан тарқатилган баёнотда айтилади, деб хабар беради «Интерфакс».
«Таҳдидлар ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлар Шимолий Кореянинг режимининг минтақада ва бутун дунёда яккаланишини кучайтиради, холос. АҚШ ҳар қандай чораларни кўриб чиқишга тайёр», — дейилади баёнотда.
«Жаҳон Шимолий Кореяга аниқ-тиниқ сигнал берди: бу режим қўшнилари, БМТнинг барча аъзоларига нисбатан адоват намойиш қиляпти, КХДР халқаро хулқ-атворнинг минимал стандартларини кўрсатмоқда», — қўшимча қилди Трамп.
Изоҳ (0)