Шотландия атроф муҳит ҳимояси агентлигининг АҚШ президенти Дональд Трампнинг Trump Organization ташкилоти билан ихтилофи давом этмоқда, деб хабар беради The Guardian.
Муқаддам компаниянинг Абердин яқинида иккинчи гольф майдонини қуриш ҳақидаги режалари агентлик томонидан «ноадекват» деб баҳоланиб, рад қилинган эди.
Айтилишича, компания табиий қўлтиқдан фойдаланиб, уни ободонлаштириш учун сув ресурсларидан фойдаланишни режалаштираётган эди. Аммо ушбу режа Шотландия расмийларига маъқул келмади.
Агентлик Трамп вакилларининг муроса чораларини эътироф этди, шу билан бирга, мавжуд клуб ва коттеж яқинида вақтинчалик канализациядан фойдаланиш ғоясини танқид остига олишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)