Каталония расмийлари 1 октябрга қадар мустақиллик тўғрисида референдум ўтказади. Испания конституцион судининг тақиқ ҳукми бунга тўсқинлик қилмайди, деб хабар беради «ТАСС».
Бу ҳақда мухтор вилоят ҳукумат вакили Жорди Туруль баёнот берди.
«Биз фақат Каталония парламентига бўйсунамиз», — деб таъкидлади у.
Турулнинг сўзларига қараганда, Испания социалистик ишчилар партияси ва Халқ партияси халқнинг «овозини ўчирмоқчи», аммо мухтор вилоят ҳукумати халққа сўз бериб, у келажагини ўзи белгилашини истайди.
Каталония кўпдан буён Испания таркибидан ажралиб чиқишга уриниб келмоқда. Мухтор вилоят раҳбарияти референдумга кўп йиллардан бери тайёргарлик кўради, лекин айни пайтда Испания конституцион суди бу масала бўйича текширув олиб бормоқда. Конституцион суд референдумни ноқонуний деб топиб, шу йўл билан уни тўхтатиб қолиши мумкин.
Изоҳ (0)