Канаданинг Квебек провицинсияси, Монреаль шаҳри полициясининг велосипедли патрули АҚШда қидирилаётган энг хавфли жиноятчилардан бирини ушлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Асли лаослик, Као лақаби билан машҳур Катай-Хаофон Сичантха АҚШ иммиграцион хизмати томонидан кўплаб жиноятлари учун қидирилаётган эди. Монреаль полициячилари 23 август куни уни шериги билан бирга режали патруль чоғида ушлади. Эркак наркотик моддалар сақлашда гумон қилиниб, полициячилар диққатини тортди. Ҳужжатларни текшириш чоғида у қочишга уринди, аммо тез орада тутиб олинди.
Қўлга олингач, Као АҚШ фуқаролиги ҳақида сохта ҳужжат тақдим этди. Текширув чоғида у 2005 йилдан буён АҚШ наркотик моддалар савдоси туфайли қидирилаётгани аниқланди.
Сичантха учун 25 минг доллар миқдорида мукофот эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)