АҚШ Давлат департаментининг Украинадаги махсус вакили Курт Волкер Deutsche Welle радиосига берган интервьюсида Вашингтон Донбасс ихтилофини бартараф қилиш бўйича музокараларда «Нормандия формати» доирасида иштирок этмаслигини билдирди.
«АҚШ ‘Нормандия формати’ доирасидаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлашини аниқ-тиниқ билдирди. Биз унинг бир қисмига айланишни ёки унга бошчилик қилишни режалаштирмаяпмиз», — деди Волкер.
Унинг қўшимча қилишича, Украина АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.
«АҚШ ва Россия икки томонлама муносабатларида муҳим бўлган яна бошқа кўплаб масалалар бор... Сурия ва Шимолий Корея сингари халқаро муаммолар бор. Уларнинг бари муҳим, лекин Украина энг муҳимидир», — қайд қилиб ўтди Волкер.
Изоҳ (0)