Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон Сурия ва Ливан ҳудудида ракета ишлаб чиқарувчи объектлар қураётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тегишли баёнотни Исроил ҳукумати раҳбари Қуддусда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан музокараларга киришиш олдидан берди.
Нетаньяхунинг сўзларига қараганда, Эрон Суриядан «асосий мақсади — Исроилни йўқ қилиш»да база сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда.
«Шу мақсадда улар Сурия ва Ливанда бошқарилувчи ракеталар тайёрлайдиган объектлар қурмоқда», — деди у.
Исроил ҳукумати раҳбарининг фикрича, АҚШ ва Исроил бу ҳолатни қабул қилмаслиги ва чоралар кўриши лозим.
Изоҳ (0)