ИШИД Бағдоднинг шиа маҳалласидаги бозорда уюштирилган теракт учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ теракт Жамила туманида содир этилган, унинг оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлгани маълум бўлган эди. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини билдирган эди.
Охирги маълумотларга қараганда, қурбонлар сони 12 кишига етган, 20 киши жароҳатланган.
Изоҳ (0)