Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал майор Абдусалом Азизов АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Памела Спратлен билан учрашди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайти маълум қилди.
Учрашув чоғида томонлар минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг, жумладан, Интерпол ташкилоти орқали алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, «йўл харитаси»ни амалга ошириш доирасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Памела Спратлен фавқулодда вазиятда қандай ҳаракат қилиш бўйича биргаликда машқлар ўтказишни, шунингдек, ҳар икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаларининг наркотрафикка, одам савдосига ва терроризмга қарши курашиш борасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашни таклиф қилди.
Суҳбат якунида томонлар ҳар икки тараф манфаатдор бўлган масалалар юзасидан музокаралар самарали кечганидан мамнун эканини изҳор этди.
Изоҳ (0)