Тошкент шаҳри ҳудудида 2017 йилнинг 26 август куни 7 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 7 нафар шахс тан жароҳати олган. 2 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
26 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3019 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан, 800 тасини қўпол турдаги, 36 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 26 август куни жами 740 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган.Улардан 375 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 365 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этган.
Изоҳ (0)