Ҳиндистондаги «Дера Саша Сауда» диний оқими етакчиси Рам Раҳим Сингх ташкилотига аъзо икки қизни зўрлаганликда айбланиб, 20 йилга қамалди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳукм олдидан «Дера Саша Сауда» фаоллари тарафдорларига мурожаат қилиб, суд ҳукмини тинчлик ва муроса билан қабул қилишга чақирди.
Шунга қарамай, етакчининг тарафдорлари оммавий тартибсизликлар келтириб чиқарди.
Ҳукм Рам Раҳим Сингх сақланаётган қамоқхонада ўқилди. Судья у ерга вертолётда етказилди. Қамоқхонада тартибни армия ва полиция таъминлаб турди.
Панчкула ва Сирса шаҳарларидаги оммавий тартибсизликларда 250 киши яраланди, 38 киши ҳалок бўлди.
«Дера Саша Сауда» оқимининг ўн миллионлаб тарафдорлари бор.
Изоҳ (0)