Филиппин президенти Родриго Дутерте полициячилар ҳибсга олиш пайтида тажовузкор хатти-ҳаракат қилган гумондорларни отиб ўлдиришга ҳақли эканлигини билдириб ўтди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бурчимиз биздан ҳибсга олинаётган шахснинг қаршилигини бостиришни талаб қилади. Агар у қаршилик кўрсаца ёки тажовузкорлик намоён қилса, биз бу аҳмоқларни ўлдиришга ҳақлимиз, бу менинг сизларга кўрсатмам», — деди Филиппин етакчиси полиция вакили билан суҳбат чоғида.
Шу билан бирга, Дутерте ноқонуний қотилликлар тақиқланганини, полициячилар доимо қонунга амал қилиши лозимлигини қўшимча қилди.
Дутерте ўзининг наркодилерларга нисбатан шафқатсиз муносабати билан машҳур. У ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан бир қанча жиноятчиларни ўлдирганликда айбланади.
Изоҳ (0)