Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Ўтганлар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди, деб хабар беради ЎзА.
Президент ташаббуси билан мазкур мажмуа қошида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази барпо этилмоқда.
Президентнинг шу йил 21 май куни Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини тузиш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.
Бугунги кунда илмий-тадқиқот маркази қурилиши жадал давом этмоқда. Давлат раҳбари марказни замонавий қилиб бунёд этиш билан бирга уни маънавий мазмун билан янада бойитиш, Имом Бухорий меросини тарғиб этишни илмий асосда йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Президентга Самарқанд шаҳрининг Даҳбед кўчасидан Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига олиб борувчи Нурафшон кўчасини ободонлаштириш, йўл бўйида замонавий турар-жойлар, савдо ва маиший хизмат иншоотлари барпо этиш лойиҳалари бўйича маълумот берилди.
Изоҳ (0)