Грузияда, Боржоми ўрмонида ўт ўчириш пайтида вертолёт қулади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Боржоми дарасида сув резервуарини тўлдириш чоғида ўт ўчиришда иштирок этган вертолётлардан бири қулади. Вертолёт сувга тушиб кетди. Вертолёт экипажига зарар етмади», — дейилади хабарномада.
Даба қишлоғига яқин ўрмонда ёнғин 20 август куни келиб чиққан эди. Тоғ рельефи, шамол ва қуруқ об-ҳаво оловни тезда ўчиришга тўсқинлик қилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, 100 гектар ўрмон ёниб кетди.
Ўт ўчиришда олти вертолёт иштирок этди. Шулардан иккитаси Грузия ИИВга, иккитаси Туркияга тегишли, биттадан вертолёт Озарбайжон ва Беларусь томонидан тақдим этилди.
Изоҳ (0)