Буюк Британия полицияси Букингем саройи яқинида ҳужум уюштирилиши билан боғлиқ иш юзасидан иккинчи гумондорни қўлга олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Гумондор Ғарбий Лондонда ушланди. У 30 ёшда бўлиб, террорчилик актида шерикликда айбланмоқда.
25 август куни Букингем саройи яқинидаги Мэлл кўчасида номаълум шахс полициячиларга ҳужум қилди. Бунинг оқибатида икки полициячи жароҳат олди.
Изоҳ (0)