Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Incanto Business МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Жиноят иши ҳужжатларига кўра, жамият раҳбари А. Аҳматов 2016 йилда экспорт қилинган 40 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва аҳолига нақд пулга реализация қилинган 2,8 миллиард сўмлик хўжалик маҳсулотлари бўйича тушумни яшириб, 2 миллиард сўм миқдордаги солиқ тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар келтирган.
Тергов давомида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида А. Аҳматов томонидан ихтиёрий равишда нақд пул шаклида 1,5 миллиард сўм пул маблағлари ва қиймати 400 миллион сўмлик автотранспорт воситалари давлат фойдасига топширилиб, жиноят оқибатида етказилган зарарнинг асосий қисми қопланганлиги сабабли, унга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилди.
Изоҳ (0)