2018 йил августига қадар Термизда буддавий ёдгорлик мажмуаси ва япон боғи қурилади. Бу 2018–2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича бирламчи чоралар дастурида назарда тутилган. Ҳужжат Президентнинг 16 августдаги қарори билан тасдиқланган, деб хабар беради Uz24.
Шунингдек, Термизда япон услубидаги «Рекан» меҳмонхонасининг, ёдгорлик майдонининг ва Кюдзо Като музейининг қурилиши режалаштирилмоқда.
Комплексни Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида танитиш учун ахборот кампанияси уюштирилади.
Изоҳ (0)