Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида ўтказилаётган «Тозалаш» тадбири давомида профилактика инспекторлари томонидан қиморбозлар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
23 август соат 11:00 ларда Пастдарғом туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тадбир вақтида, Ўрта Чархин маҳалласида яшовчи фуқаро У.М. ўзи истиқомат қиладиган уйнинг алоҳида хонасида пул эвазига қиморхона ташкил этгани аниқланди.
Қимор ўйини иштирокчилари ва уларнинг қимор ўйини учун шароит яратиб берган фуқаро қўлга олинди. Ўйинга тикилган 1 783 000 сўм пул ва ўйин карталари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ томонидан фуқаро У.М. га нисбатан Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)