Ироқ Курдистонида Россия ва Қозоғистоннинг олти нафардан фуқароси жангарилар қўлидан қутқарилди. Бу ҳақда Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Ироқ Курдистонида Россия ва МДҲ мамлакатлари фуқароларини қутқариш бўйича йирик гуманитар операциянинг навбатдаги босқичи тугади. Уни ташкил этиш учун мен Ироққа Чеченистон респуликаси раҳбарининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги вакили, сенатор Зиёд Сабсабини юбордим. Тал-Афарда 12 кишини қутқаришга эришилди. Улар орасида олти нафардан Россия ва Қозоғистон фуқароси бор», — дейилади хабарномада.
Рамзан Қодиров яна олти россиялик тутқуннинг турган ери аниқланганини маълум қилди.
Чеченистон раҳбари қутқарув операциясининг барча деталларини ошкор қила олмаслигини қўшимча қилиб ўтди, негаки бу, унинг фикрича, иштирокчиларнинг ҳаётини хатар остига қўйиши мумкин.
Изоҳ (0)