20 йилча муқаддам ҳалок бўлган уч кишининг танаси Италия ва Франция чегарасидаги Монблан тоғи ёнбағридан топилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Музлик доимий равишда ҳаракатланади, ва биз ўлимлар 1995 йили содир бўлган дея оламиз», — тушунтирди Италиянинг Валле-д’Аоста минтақаси қутқарув хизматлари вакили.
Таналарни франциялик альпинист топди.
Монблан Альп тизмасининг энг баланд тоғи бўлиб, Италия ва Франция чегарасида жойлашган. Унинг баландлиги 4808 метрни ташкил этади.
Изоҳ (0)