Исроил Эроннинг Сурия ҳудудида денгиз базалари ҳамда авиабазалар яратишга бўлган уринишларига чидаб ўтирмайди. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Унинг баёнотини сиёсатчи бошчилик қиладиган «Уйимиз — Исроил» партияси матбуот хизмати келтирди.
«Гап Сурияда Эрон денгиз ва авиацион ҳарбий базаларининг пайдо бўлиши, шиа қуролли қўшилмаларининг яратилиши, уларга минглаб ёлланма жангчиларнинг қўшилиши, қўшни Ливан ҳудудида юқори аниқликка эга замонавий қурол-яроғ ишлаб чиқарилиши ҳақида кетмоқда», — тушунтирди Либерман.
«Исроил давлати бундай ҳаракатларга кўниб, кузатувчи роли билан чекланмайди», — қўшимча қилди мудофаа вазири.
Изоҳ (0)