Испания суди Барселонадаги терактларда алоқадорликда гумон қилинган тўртинчи шахсни озод қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда, El Pais нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Озод қилинган гумондорнинг исми — Салоҳ ал-Қариб.
Бунга қадар суд бошқа гумондор — Муҳаммад Аълони озод қилган эди. Яна икки гумондор — Дрисс Укабир ва Муҳаммад Шамлал ҳибсга олинди.
Ал-Қариб ҳар душанба куни судга келиб, рўйхатдан ўтиб кетишига, шунингдек, паспорт олишига тўғри келади, негаки суд унга Испанияни тарк этишни тақиқлади.
Изоҳ (0)