Samsung компанияси омадсиз чиққан Galaxy Note 7 телефонининг давомчиси бўлмиш Note 8 телефонини тақдим этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Galaxy Note 8 6,3 дюймли, 2960×1440 пикселли экранга эга бўлди. Экраннинг четлари қабариқ, шу боис олд панелда фақат юқори ва қуйи ром кўринади. Уларда жисмоний тугмалар йўқ.
Янги телефонда иккита орқа камера бор: iPhone 7 Plus’да бўлганидек, битта камера кенг бурчакли объектив билан, бошқаси эса телеобъектив билан таъминланган. Note 8 да бир пайтнинг ўзида иккита орқа камерадан суратга олиш мумкин. Камераларга оптик стабилизация ўрнатилган.
Galaxy S8 ва S8+ телефонларидан фарқли равишда, Note 8 да стилус бўлиб, у телефон корпуси ичида туради. Стилус ёрдамида чизиш, матн киритиш мумкин. Ёзув ва тасвирларни gif форматига ўтказиш ҳамда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда улашиш мумкин.
Изоҳ (0)