Қозоғистон дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазирлиги фуқароларнинг атеистик қарашларини ҳақорат қилганлар учун жарима жазосини жорий этишни таклиф этмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Тегишли меъёр белгиланган қонун лойиҳаси муҳокама босқичидан ўтказилмоқда.
Ҳужжатга кўра, диний фаолиятга тўсқинлик қилиш, жисмоний шахслар ҳуқуқларининг диний қарашлари мотивлари бўйича бузилиши, диний ишончи ёки атеистик нуқтаи назарининг ҳақорат қилиниши, диний радикализмга йўл қўйилиши, агар хатти-ҳаракатлар жиноий жавобгарликка тортиладиган таркибга эга бўлмаса, жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 100, амалдорлардан энг кам ойлик иш ҳақининг 200, юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баробари миқдорида жарима ундирилиши билан жазоланади.
Қозоғистонда энг кам ойлик иш ҳақи 2269 тенге ёки 6,8 долларга тенг. Шундай қилиб, жарима миқдори доллар ҳисобида 680–2000 орасида бўлади.
Изоҳ (0)