Пахтага чиқиши тақиқланган ўқитувчи ва шифокорлар, банкоматлар олдидаги навбатлар, мухлисларсиз стадионда ўйнайдиган Ўзбекистон ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

23 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

1. Ҳукумат ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини пахта теримига жалб қилишни тақиқлади. Бу масалада Ўзбекистон халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ҳам алоҳида фикр билдирди.

2. Улуғбек Рўзиқулов «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг раҳбари этиб тайинланди. Дастлаб унинг Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимидан озод этилгани маълум бўлганди, шундан сўнг ЎФФга раҳбарлик қилиши тахмин қилинган эди.

3. ЎзМТРКда кўрсатувларнинг тўғридан-тўғри намойиши давом этмоқда. ХПК ва «Муносабат» байрамдан сўнг жонли эфирга қайтади.

4. Видео: «Авиасозлар» бозоридаги ишламаётган банкомат олдидаги навбат. Банкоматлар сони бир ҳафта ичида бир неча бор кўпайди, йил охиригача улар сони мингга етиши ваъда қилинган.

5. ЎФФ Қирғизистонга қарши ўйинга мухлис қўйилмаслиги сабабини тушунтиришга уринди. Бўм-бўш стадионда футбол учрашувлари қандай ўтиши ҳақида эса Ҳожибой Тожибоев кўп йиллар аввал айтиб кетган.

↓ KEYINGI XABAR ↓
Scroll to top