Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания Ла лигасининг яна уч учрашувида жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Испания Суперкубогининг «Камп Ноу»да кечган ўйинида Роналду гол уриб футболкасини ечгани учун огоҳлантирилган, кейинроқ симуляция учун майдондан четлатилганди. Бу борада футболчи ҳакамни туртиб юборишга ҳам улгурди. Испания футбол федерацияси тартиб интизом қўмитаси Криштиануни 4 та ўйинга четлатди, аппеляция қўмитаси буни тўғри деб топди.
Шундан сўнг «Реал» Испания спорт арбитраж судига мурожаат қилганди. Шикоят қаноатлантирилмади ва Роналду белгиланган жазони барибир ўтайдиган бўлди.
Футболчи Суперкубокнинг Мадридда ўтган жавоб ўйинида майдонга туша олмаганди, кейинроқ Ла лиганинг илк туридаги «Депортиво»га қарши учрашувни ҳам ўтказиб юборди. Эндиликда португалиялик ҳужумчи «Валенсия», «Леванте», «Реал Сосьедад» клубларига қарши учрашувларда ҳам иштирок этмайди.
Изоҳ (0)