ҚДУ қошидаги 3-сонли академик лицейнинг математика-инглиз тили йўналишини битирган қорақалпоғистонлик Саодат Садирбаева ажойиб натижа қайд этди, деб хабар беради «KRuz.uz».
Саодат бу йил бир йўла тўртта ОТМга — Турин политехника (Италия), Вестминстр (Буюк Британия), Инҳа университетларининг (Жанубий Корея) Тошкент филиалларига ва Тошкент ахборот технологиялари университетига тўловли контракт асосида ўқишга кириш бахтига сазовор бўлди.
«Ҳужжат топширишда ҳеч қандай муаммо бўлмади. Ахборот технологияларига қизиққаним ва шу йўналишда олган билимим асосида бир пайтнинг ўзида онлайн регистрация режимида номи аталган ўқув ўринларига шахсий компьютеримда интернет тармоғи орқали ҳужжатларимни топширган эдим. Тест синовларида эса, ҳар бир билим масканининг тест синовлари бўлиб ўтадиган кунининг изма-излигини белгиланган вақтда бўлиб ўтгани биз учун янада қулай бўлди. Танлов масаласида мен ҳеч иккиланмасдан Инҳа университетининг Тошкент филиалини танладим", — деди Саодат Садирбаева.
Изоҳ (0)