Барселона мусулмонлари террорчиликка қарши норозиликларини ифода этиш мақсадида оммавий юриш ўтказди. Бу ҳақда Independent хабар бермоқда.
Мусулмонлар Пласа-де-Каталунья майдонида тўпланиб, Барселона ва Камбрильсда уюштирилган ҳужумларни қоралади.
Намойишчилар 17 август куни теракт уюштирилган Рамбла кўчасига қадар борди.
17 август куни микроавтобус Барселонанинг Рамбла кўчасида пиёдалар устига босиб келди. Кейинроқ Диагональ шоҳкўчасида номаълум шахс юк машинасида полициячиларга ҳужум уюштирди. Икки полициячи жабрланди.
Терактларнинг қурбонлари сони 15 кишини ташкил этди, 100 дан ортиқ одам жабрланди. Террорчиларнинг катта гуруҳи ушланди ёки йўқ қилинди.
Изоҳ (0)