Суриянинг Алеппо вилояти ИШИД террорчиларидан бутунлай тозаланди. Бу ҳақда Россия Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской брифинг чоғида маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Айтилишича, охирги бир ой мобайнида Сурия қўшинлари урушда туб бурилиш ясай олган. Ҳукумат кучлари Россия ҳаво-космик кучлари кўмагида ИШИД марраларига зарбалар бериб, жиддий муваффақиятларни қўлга киритган.
Рудской жангарилардан жами 50 та аҳоли яшаш пункти ва 2,7 минг квадрат километрдан ортиқ ҳудуд озод қилинганини аниқлаштириб ўтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)