Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳиндистонлик ҳамкасби Рам Натх Ковиндга мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
«Кучли сув тошқинлари ҳамда Уттар-Прадеш штатида содир бўлган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги ҳабар бизни қаттиқ қайғуга солди», — дейилади мактубда.
Давлат раҳбари Ҳиндистон президентига ва халқига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди, нобуд бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганларга эса тез фурсатларда соғайиб кетишни тилади.
Изоҳ (0)