Халқ депутатлари Тахиатош тумани кенгашнинг навбатдан ташқари биринчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Сессияда туман ҳокими лавозимига Алламбергенов Фархат Эмбергеновичнинг номзоди таклиф этилди.
Таклиф этилган номзодни бир қатор туман кенгаш депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди. Сессияда Ф. Алламбергенов Тахиатош тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Хўжайли туманининг «Кенагас», «Саройкўл» ва «Найманкўл» маҳаллалари ҳам Тахиатош шаҳри ҳудудига бириктирилиб, Тахиатош туманини тузишга розилик берилган эди.
Изоҳ (0)