Грузиянинг собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ ҳокими Михаил Саакашвили 10 сентябрь куни Украинага қайтишни режалаштираётганини билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Мен Украинага қайтмоқдаман. Мен 10 сентябрь куни қайтаман, Польшадан ‘Краковец’ ўтиш пункти орқали бораман», — маълум қилди у Facebook’даги саҳифаси орқали уюштирган трансляциясида.
Саакашвили чегара пункти яқинида унинг тарафдорлари йиғилишига умид билдирди:
«Биз билан журналистлар бўлади, биз билан депутатлар бўлади, биз билан одамлар бўлади. Мени Польшада яшовчи украиналиклар кузатиб бормоқчи, улар жуда кўп. Одамлар чегарага келса, миннатдор бўламан».
Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум қилинган эди. Украина расмийлари у мамлакатга киритилмаслиги ва имкон бўлиши билан паспорти тортиб олинишини билдирмоқда.
Изоҳ (0)