АҚШ президентининг стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Стив Бэннон АҚШ Хитой билан «иқтисодий уруш» ҳолатида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у American Prospect’га берган интервьюсида ҳикоя қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Биз Хитой билан иқтисодий уруш ҳолатидамиз. Улар нималарни амалга ошираётгани ҳақида гапиришдан уялмаяпти. Иккимиздан биримиз 25 ёки 30 йилдан кейин гегемонга айланади. Биз бу йўлда тутилиб қолсак, бу улар бўлади», — деди у.
Бэннон Пекин эътиборни чалғитиш учун КХДР муаммосидан фойдаланётганини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)