#tour_de_clasico саёҳатчилари Испанияга сафарни Германия орқали бошлаганди. Улар биринчи галда Тошкент—Франкфурт йўналиши бўйлаб парвоз қилиб, немисларнинг иқтисодий пойтахтига етиб келганди.
Франкфурт ўзининг ривожланганлиги борасида Европанинг энг олди шаҳарлари қаторида туради. Саёҳатчилар бу ерда зерикиб қолишмайди. Azimut Travel кейинчалик ҳам мазкур шаҳар бўйлаб сафарлар уюштиришни режалаштирган. Бунда Франкфуртнинг транзит учун яхши зона экани инобатга олиниб, кейинроқ Европанинг қолган мамлакатларига бемалол сафар қилиш имконияти пайдо бўлади.
Маълумот учун, Azimut Travel ташкил қилган саёҳат Франкфурт-Барселона-Мадрид-Париж йўналишларини ўз ичига олган бўлиб, унинг ичида иштирокчилар «Реал» ҳамда «Барселона» иштирокидаги икки «Эль-Класико»ни «Камп Ноу» ҳамда «Сантьяго Бернабеу» стадионида томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.
Изоҳ (0)