Америкалик Робер Райан YouTube’да енгил моторли самолётдан тушиб қолган Samsung Galaxy S5 смартфонига туширилган видеони чоп этди.
Видео муаллифининг сўзларига қараганда, телефон унинг амакисига тегишли. У ёнидан ўтаётган самолётларни тасвирга туширишга уринган, аммо телефонни 300 метр баландликдан тушириб юборган.
Натижада смартфон ерга тушган, аммо жиддий зарар кўрмаган ва суратга олишда давом этган.
The Verge нашри бу Samsung’нинг олдиндан ўйланган рекламаси деб тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)