15 август куни Остона шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидикрам Ниёзхўжаев бошчилигидаги ТИВ делегацияси қатор учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаев, ТИВ масъул котиби Анарбек Қарашев билан музокаралар давомида давлат раҳбарияти кўрсатмасига кўра Остона шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси биноси қурилиши ва Олмаота шаҳридаги ҳозирги дипломатик миссия ўрнида бош консулхона очилиши билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Бу масала Қозоғистон Инвестициялар ва тараққиёт вазирлигининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ишлари бўйича қўмитасида, Ички ишлар вазирлигининг миграция ишлари бўйича қўмитасида ва Остона шаҳри ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувларда ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон пойтахтидаги EXPO – 2017 халқаро кўргазмасига ташриф буюрди ва Ўзбекистон экспозицияси билан танишди.
Изоҳ (0)