Мисрнинг Марса ал-Олам курортидда италиялик сайёҳ болаларнинг кўз олдида меҳмонхона менежерини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Corriere della Sera нашри хабар берди.
Воқеа бир неча кун муқаддам рўй берган. Италиялик Иван Паскаль 6 ва 15 ёшли икки қизи билан қурилиши давом этаётган меҳмонхона яқинида айланиб юрган. Уларнинг ёнига бошқарувчи чиқиб, бу зонада бўлиш хавфли эканлигини билдирган ва кетишни сўраган.
Икки эркак ўртасида жандал келиб чиққан, италиялик сайёҳ менежернинг бошига бир неча бор зарба берган. У кейинроқ олинган жароҳатлардан вафот этган.
11 август куни италиялик ушланди. У ўз айбини тан олди.
Айни пайтда қизларни ватанига қайтариб юбориш масаласи ҳал этилмоқда.
Изоҳ (0)