True Cousins дания лойиҳаси TC-Х деб номланувчи дунёдаги энг тез электрокарни яратди. Автомобиль дрег-рейсинг учун мўлжалланган бўлиб, август ойининг бошида нимчорак мил (201 метр) масофада 4,89 сония билан рекорд ўрнатди. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Иккита электромотор ва литий-ион батареялар жамланмаси билан жиҳозланган автомобиль иккита уринишни амалга оширди. Биринчисида у 200 метрни 4,8968 сонияда босиб ўтди. Масофа сўнгида автомобиль тезлиги соатига 233 километрни ташкил қилди.
Иккинчи уринишда эса автомобиль 4,9019 сонияда 234 км/соат тезликка эришди. Энг яхши натижа 1/8 мил масофада электрокарлар ўртасидаги дунё рекорди ҳам бўлди.
Изоҳ (0)