Россияда АрМИ-2017 халқаро ҳарбий ўйинлар давом этмоқда. Мусобақа мезбонлари — Россия жамоаси биринчиликни ҳеч кимга бермаяпти, деб хабар беради «ТАСС».
Жумладан, ўйинлар доирасидаги «Содиқ дўст» танлови Москва вилоятининг Дмитров шаҳрида ўтказилди. Унда ҳарбий итбоқарлар беллашди.
Танловнинг индивидуал баҳсларидаги тўрт машқи якунларига кўра Панда лақабли немис овчаркаси (Россия) биринчи ўринни эгаллади. Россиялик майор Виталий Пудовкин Гриша лақабли немис овчаркаси билан (Россия) иккинчи ўринни, ефрейтор Мағжан Жанабеков Смерч-Арно лақабли Бельгия овчаркаси билан (Қозоғистон) учинчи ўринни эгаллади.
Жамоа ҳисобида биринчи ўринни Россия эгаллади, Беларусь ва Қозоғистон иккинчи ўринни бўлишиб олди, Ўзбекистон учинчи бўлди.
Бундан ташқари, мухлислар хайрихоҳлиги мукофоти ўзбекистонлик оддий аскар Жавлон Низомов ҳамда унинг Гранд Алюр Жус лақабли Бельгия овчаркасига насиб қилди.
Мусобақалар давом этмоқда.
Изоҳ (0)