Жума кунидан Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўртача +30…35 даражагача пасаяди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
«Ўзгидромет» маркази маълумотларига кўра, 11 август куни Тошкентда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23…+25, кундузи — +33…+35 даражага етади. Шамол тезлиги 12–17 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Фарғона водийсида ҳам ёғингарчиликлар кузатилади, шамол тезлиги 15–20 метр/секундгача кучаяди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи +28…33, кечаси — +15…20 даражагача тушади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 11 августда ҳаво ҳарорати кундузи +34…+39, 12-15 августда — +30…+35 даражани ташкил қилади.
Шимолий ҳудудларда 11-12 август кунлари кундузи ҳарорат +27…32, кечаси — +15…20 даражага етади.
Изоҳ (0)