2017 йилнинг 6 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 4 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар шахслар тан жароҳати олган, бир нафар шахс вафот этган, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
2017 йилнинг 6 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2820 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 728 тасини қўпол турдаги, 31 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 6 август куни жами 859 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 493 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 366 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.