Туркияда ИШИД террорчи гуруҳининг аъзоси бўлган беш нафар чет эл фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Истанбул вилоятининг Башақшеҳир туманида ўтказилган аксилтеррор операцияси доирасида икки уйда теракт тайёрлаётган беш киши ушланди. Уларнинг бари бошқа давлатлар фуқаролари бўлиб чиқди.
Тинтув чоғида уларнинг уйларидан уч милтиқ, овоз сусайтиргич ва пропаганда материаллари топилди.
Улар қайси давлат фуқаролари эканлиги аниқлаштирилмаяпти.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)