АҚШнинг Иллинойс штати губернатори Брюс Раунер фармон имзолади. Унга кўра, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг туғилган куни — 4 август мазкур штатда Барак Обама куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Байрам 2018 йилдан бошлаб ҳар йили нишонланади. Дастлаб бу кунни қонуний давлат байрами деб эълон қилмоқчи бўлишган, бироқ бу таклиф муваффақиятсизликка учраган.
«Президент Обама ўз йўлини бизнинг штатимиздан бошлагани биз учун беқиёс ғурур. Ўйлайманки, биз буни нишонлашимиз керак», — деди Раунер.
Барак Обама 2017 йил 4 августда 56 ёшга кирди.
Изоҳ (0)