Tesla машиналарининг италиялик эгалари клуби электрокарда йўл босиш бўйича жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда Motor нашри хабар бермоқда.
Беш нафар ҳайдовчи Model S машинасидан қувватлантиришсиз минг километрдан ортиқ масофа босиб ўтишга эришди. 4 август куни бошланган синов 29 соат давом этди.
Клуб аъзолари машинани навбатма-навбат бошқарди. Автомобилнинг кондиционери ўчирилди, ўртача тезлик эса соатига 40 километрни ташкил этди.
Жами 98,4 киловатт/соат электр қуввати сарфланди.
Изоҳ (0)