Футбол бўйича Россия Премьер-лигасининг 4-турига келиб ўзбекистонлик футболчи Вагиз Галиулин тўп сураётган «Тосно» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
«Арсенал» меҳмони бўлган жамоа иродали ғалабага эришди. «Тосно»нинг мавсумдаги илк голини уриш айнан Галиулинга насиб қилди.
Бунгача ўзбекистонлик яна икки футболчи — Элдор Шомуродов ҳамда Вадим Афонин тўп сурадиган клублар ўзаро Маҳачқалъада тўқнаш келган бўлиб, унда «Ростов» минимал ғалабага эришганди. Афонин учрашувни тўлиқ ўтказган бўлса, Элдор майдонга туширилмаган.
Турнинг марказий ўйини Санкт-Петербургда бўлиб ўтди. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Спартак» Роберто Манчини бошчилик қилаётган клубдан йирик мағлубият қабул қилиб олди. 4-турдан кейин «Зенит» ва Виталий Денисов тўп сурадиган «Локомотив» клубларигина юз фоизлик натижа қайд этиб турибди.
Россия Премьер-лигаси 4-тур беллашувлари 4 август, жума
«Анжи» — «Ростов» 0:1
Гол: Владимир Дядюн, 19 (0:1).5 август, шанба
«Локомотив» — «СКА-Хабаровск» 1:0
Гол: Алексей Миранчук, 75 (1:0).6 август, якшанба
Изоҳ (0)