2015 йили Парижда, 2016 йили Брюсселда уюштирилган терактларни ташкил этишда гумон қилинаётган жангарилардан бири Ироқда ўлдирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тариқ Жадаун исмли жангари махсус хизматларга Абу Ҳамза ал-Билжики сифатида ҳам маълум. У бельгиялик жангарилар орасида энг машҳуридир, дейилади хабарномада.
Абу Ҳамза Мосулдаги операция чоғида ўлдирилди.
Изоҳ (0)