Финляндиянинг Оулу шаҳрида истиқомат қилувчи аёлнинг электрон манзилига хато туфайли Россия президенти Владимир Путиннинг ташрифи ҳақидаги маълумотлар акс этган мактуб келиб тушди. У полициянинг ички фойдаланишига мўлжалланган эди, деб хабар беради «РИА Новости».
Мактубда, хусусан, Путиннинг вертолёти Савонлинн аэропортига қачон келиши аниқ кўрсатилган эди. Бу махфий ахборот ҳисобланади. Бундан ташқари, полиция ёзишмаларида президент Саули Ниинистёнинг ҳаракатланиши муҳокама қилинган эди.
Шарқий Финляндия полицияси матбуот хизмати вакили Арто Тюнккюнен Yle нашрига берган интервьюсида бу маълумотларни тасдиқлади.
«Мактуб фуқаронинг электрон почтасига келиб тушган. Бу Россия президенти вертолёти қўнгандан сўнг тўққиз соат ўтиб содир бўлган. Яъни унинг хавфсизлигига ҳеч нарса таҳдид қилмаган. Бу вақтда иккала президент ҳам Олавинлиннада операни кўриб бўлганди», — деди Тюнккюнен.
Путин мустақиллигининг 100 йиллигини нишонлаётган Финляндияга 27 июль куни ташриф буюрган эди.
Изоҳ (0)