АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Хафвсизлик Кенгашининг янги санкциялари КХДРга жиддий зарба бўлганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Умид қиламанки, улар (КХДР) халқаро ҳамжамият бирдамлик билан уни бу ҳаракатларни тўхтатишга чақираётганини тушунади. Улар қарор қабул қилиши керак. Бу уларнинг нафасини бўғувчи зарба бўлди», — деди Хейли хоним.
Ўз навбатида, у АҚШ ҳам санкциялар доирасида барча чораларни амалга оширишга тайёрлигини билдириб ўтди.
Шимолий Кореяга қарши санксион чораларни кучайтирувчи резолюция Хавфсизлик Кенгашида бир овоздан қабул қилинди.
Изоҳ (0)