Россия либерал-демократик партияси вакиллари Ўрта Осиёдан келаётган муҳожирлар устидан назоратни кучайтиришни таклиф қилмоқда. Хусусан, улар муҳожирлар фақат юридик шахслар таклифига биноан келадиган тартибни жорий қилиш тааббуси билан чиқмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
«Партия фракциясининг фикрича, Ўрта Осиё муҳожирлари устидан назоратни кучайтириш зарур», — маълум қилди партия депутатлари.
Сиёсатчи Владимир Жириновский раҳнамолигидаги партия бундай амалиётнинг мавжуд эмаслиги туфайли радикал қарашдаги одамлар Россияга келаётганини уқтирмоқда.
«Шу жумладан, ИШИД таркибида жанг қилганлар келмоқда, улар ўлдиришни хоҳлайди, улар ҳеч нарса олдида тўхтамайди, улар шунчаки жиноятчи эмас, улар террорчидир», — таъкидланади хабарномада.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)