Мюнхенда бўлиб ўтган Audi Cup мусобақасининг финалида Англиянинг «Ливерпуль» ҳамда Испаниянинг «Атлетико» клублари ўзаро тўқнаш келди.
Ярим финалда мадридлик футболчилар «Наполи» устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, «Ливерпуль» турнир мезбони ҳисобланган «Бавария» дарвозасига жавобсиз 3 та гол уришга эришганди.
Финалда ҳисоб «Атлетико» футболчилари томонидан очилди. Асосий вақт якунига 7 дақиқа қолганида эса Роберто Фирмино пенальтини аниқ амалга ошириб, «мерсисайд» клубини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шу тариқа ҳакам 11 метрлик зарбаларга навбатни берди. Унда «Атлетико» рақиби устидан 5:4 ҳисобида зафар қучиб, бош совринга эга чиқди.
Диего Симеоне шогирдларидан Антуан Гризманн, Фернандо Торрес, Габи, Николас Гайтан ва Филипе Луис каби футболчилар зарба беришда адашмади. «Ливерпуль»да эса Жордан Хендерсоннинг зарбасини Мигел Анҳел Мойя қайтаришга муваффақ бўлди.
Audi Cup Финал 2 август, чоршанба
Изоҳ (0)