Ғузорнинг «Шўртан» футбол клуби бош мураббийлик постига учинчи бор Эдгар Гессни тайинлагани ҳақида хабар берилганди.
«Championat.asia» нашрининг маълумот беришича, Гесс бир ҳафтага қолмай «Шўртан» билан хайрлашган. Бунинг сабаблари ҳозирча маълум эмас. Яқин соатлар ичида жамоа матбуот хизмати бу борада расмий тушунтириш бериши кутилмоқда.
Бунгача «Шўртан» матбуот хизмати Эдгар Гесснинг жамоага келиши билан боғлиқ масала юзасидан раддия берган бўлиб, спорт журналистини ҳақорат қилгани айтилганди. Мавсум давомида «Шўртан» шуниси билан қўшиб ҳисоблаганда учинчи мураббийни истеъфога чиқарди.
Бунгача 2017 йил мавсум антирекорди Равшан Ҳайдаровга тегишли бўлиб турганди. У «Пахтакор» бош мураббийи сифатида 20 кун фаолияти олиб борди. Кейинроқ янги раҳбарият уни истеъфога чиқариб, Жасур Абдураимовни тайинлади, кўп ўтмай Шота Арвеладзени бош мураббий сифатида таништирди.
Изоҳ (0)